Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.

ismlar manosi

Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.

Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.  Имрон – тириклик, барҳаётлик, тириклик, узоқ умр кўрувчи кўп яшовчи.

Мухаммад – мақталишга лойиқ деган маънони англатади.

Акмал – энг комил, мукаммал, нуқсон-камчилиги йўқ деган маънони англатади.

Зикриёр – зикр ҳамроҳи бўлсин, тили доим зикрда бўлсин деган маънони англатади.

Мустафо –танлаб олинган деган маънони англатади.

Камрон –форсча исм бўлиб, омадли деган маънони англатади.

Умар — маъноси узоқ умр кечирувчи деб умид қилиб қўйилган исм.

Азиз –иззат, азизлик, куч-қудрат деган маънони англатади.

Саид – бахтли, омадли, саодатманд деган маъноларни билдиради.

Ўғил ва қизбола исмлари

Сардор –етакчи, раҳнамо, бошлиқ деган маънони англатади.

Исомиддин – динни тутиб турувчи, динни камарбастаси, ишончлм ҳамкор, ҳизматчи деган маънони англатади.

Ислом – илҳом бермоқ, қалбга тавфиқ, ҳотиржамлик солмоқ.

Фирдавс – жаннатни исмларидан биридир,

Қудратиллоҳ – Аллохнинг қудрати деган маънони билдиради.

Лайло – қоронғулик, тун деган маънолари билдиради.

Шаҳбоз – “булутлар шохи” деган маънони англатади.

Маҳлиё – ўзига ром этувчи, чиройли, ёқимли, дилбар, хушрўй, кўркам, жозибадор деган маъноларни билдиради.

Бекзод – беклар авлоди, беклар фарзанди деган маънони англатади.

Умархон – маъноси узоқ умр кечирувчи деб умид қилиб қўйилган исм.

Аълам – барчадан кўп билувчи, ўта билимдон, донишманд, ислом қонуншуноси.

Иброҳим  — мартабаси улуғ, мукаммал ота деган маъноларни билдиради.

Билол – тиниқ сув деган маънони англатади.

Мурод –мақсадга еришиш, ниятига етиш, мақсад сари олдинга дегани.

Санжар – санчмоқ, пичоқ билан урмоқ, шиддатли, ўткир, кучли, ғолиб деган маъноларни англатади.

Отабек – ёши катта оталар каби эъзозли, бекларни бошлиғи ва хурматда бўлсин деган маънони англатади.

Бек – беклар авлоди, беклар зотидан деган маънони беради.

Сарвар – етакчи, улуғвор, йўлбошчи, бенуҳсон бошлиқ, ҳимматли зод.

Шерзод  — кучли, жасур, шерлар зотидан деган маънони англатади.

Юсуф – пайғамбаримизни исми.

Жаҳонгир – жаҳонгашта, оламни севувчи деган маънони англатади.

Аброр – араб. Покиза, покдамон, солиҳ, тақвадор, яхши хулқ атвор.

Абдуллоҳ – Аллоҳни қули, суюкли бандаси, Муҳаммад (с.а.в) оталарини исми бўлган.

Темур – темирдек мустаҳкам, иродали, маҳкам, бало қазоларга чидамли, умри узоқ бола.

Мир – араб. Амир сўзини сўзини қисқартма маъноси. Маъноси раис, саид, бошлиқ.

Дилшод – хурсандчилик, хурсандчилик, бахтли деган маънони англатади.

Асадбек – шер, арслон, қўрқмас, довюрак, қудратли деган маънони англатади.

Анвар – араб. Ёруғ, нурли, чароғон, иқболи порлоқ,  толеи баланд бола.

Нодир –ноёб, топилмас деган маъноларни билдиради.

Ойбек – ОЙ+БЕК.

Рустам – улкан, гавдали қудратли, довюрак деган маъноларни англатади.

Жасур – ғолиб, кучли, матонатли, иродали деган маъноларни англатади.

Жавоҳир – қимматбаҳо тош, азиз, керакли деган маъноларни англатади.

Жума – жума куни туғилган йигитларга қўйилади. Жума мусулмонлар учун байрам кунидир.

Аббос – араб. қовоғи солиқ, баджахл, довюрак, жанговор, хумрайган, жиддий. Айрим болалар шу холда дунёга келади.

Азизбек – араб.кучли, қудратли, йенгилмас, қўрмас деган маъноларни англатади.

Достон – машҳур, таниқли, давроғу кетган деган маъноларни билдиради.

Муҳаммадали — мақталишга лойиқ деган маънони англатади+АЛИ.

Ҳумоюн – буюк қуш, инсон қилолмас ишларни бажарувчи,  Бобурмирзони издоши, буюк хукумдор.

Усмон – синиқчи, синганларни даволовчи, босиқ, мард, жасур деган маъноларни билдиради.

Даврон  — давр сурсин, умри шодон, даврининг, замонининг бахтиёр фарзанди.

Шаҳзод – шоҳлар авлоди, шоҳлар зотидан деган маънони англатади.

Самир — арабча исм бўлиб, кўнгилни хуш қилувчи, тонг сахар нафаси.

Улуғбек –УЛУҒ+БЕК.

Умид – интизор билан кутилган, яхши кунларга умид, умидли деган маъноларни англатади.

Шоҳжаҳон  — бутун дунё шохи, бошқарувчиси, буюк инсон деган маънони англатади.

Бахтиёр – Бахтли, бахти билан бирга, бахли бўлсин деган маънони англатади.

Исмоил – Худо ешитди, Аллоҳдан сўраб олинган деган маънони англатади.

Фарҳод – бахтли, ҳушкайфият деган маънони англатади.

Афруза – ойдек равшан, қуёш нури, ёндирувчи, рўза ойида туғилган чиройли қиз деган маънони англатади.

Нур – нурафшон, ёрутувчи, нурли инсон деган маънони англатади.

Музаффар – ёнгувчи, ғолиб, шуҳратли, хушбахт, омадли деган маънони англатади.

Шавкат – араб. Шон-шарафли, шуҳратли, донғи оламга ёйилган деган маънони англатади.

Азамат – араб. Улуғ, улуғвор, буюк,  қудратли, мард, жасур, мақтовга сазовор деган маънони англатади.

Зубайр – араб. Кучли, қудратли, ақлли, доно, бақувват деган маънони англатади.

Илҳом – араб. Руҳланиш, жўш уриш, мавжланиш, интилиш, ҳаётни севиш деган маънони англатади.

Имронбек — тириклик, барҳаётлик, тириклик, узоқ умр кўрувчи кўп яшовчи+БЕК.

Дилшод – форс, тадж исм. Қувноқ, бахтиёр, шодон, кўнглимиз қувончи фарзандимиз деган маънони англатади.

Азим – араб. Улуғвор улкан, қудратли, машҳур деган маънони англатади.

Хуршид – форс тадж. порлоқ қуёш, қуёшдек нур сочувчи, иқболи баланд деган маънони билдиради.

Дилмурод – кўнглимиздаги истак, орзу бўлган бола, дилга таскин, қалбга малҳам деган маънони англатади.

Далер – турк, тадж, исм бўлиб ғолиб, кучли, тезкор, ўғил бола дегани.

Элёр – ўзбҒфорсҒтаджҒ  ўз елини, дўсти, ўз елини севувчи, ватанпарвар деган маънони англатади.

Зафар – ғалаба, ютуққа еришиш, биринчи деган маънони англатади.

Амал – амалли, яхши амалларни сохиби бўлсин.

Амир –шох, амир, бошлиқ.

Бунёд – асос, тамом, ушалган орзу, мақсадга йетган мурод, ташкил эътувчи, йетуклик маъноси, буёд қилувчи, барпо етувчи.

Акобир – энг улуғ, энг катталар, мансабдорлар ёки улуғлар наслига мансуб бола.

Асилбек – асл зодлардан, насли тозалардан деган маъноларни англатади.

Илёс – пайғамбар исми.

Самандар – чидамли, иродали, мустаҳкам, ўлмас деган маънони англатади.

Жавлон – араб. чиройли шахдам қадамлар ташловчи, ҳаракатчанг, чаққон, жавлон урувчи.

Лазиз –араб. ёқимли, ёқимтой, ширин бола деган маъноларни англатади.

Шухрат – ғалаба, ютуқ, мартаба, шухратга еришиш.

Исфандиёр – Аллоҳни  туҳфаси, эҳсони,  муқаддас туҳфа деган маънони англатади.

Муҳаммадамин –амин- ишончи, ваколатли, хавфсиз, тинч, осойишта маъноларини англатади.

Абдураҳмон – араб. ўта меҳрибон ва маҳрли зотнинг қули деган маъноларни англатади.

Маҳмуд – араб. мақталган, мақтовга сазовор, донгдор, атоқли деган маъноларни англатади.

Расул –элчи деган маънони билдиради.

Аҳрор – араб. олийжаноб химматли, меҳр-муруватли деган маъноларни билдиради.

Шоҳруз – ШОХ+КУН.

Искандар – юнонча. Мард, кўрқмас, довюрак, азамат, пахлавон, жасурларнинг сардори, ҳимоя қилувчи, асровчи.

Сабрина –форс. Араб. сабр тоқатли, узоқ кутилган, умид.

Мубина –аниқ, очиқ ойдин.

Имрон –араб.тириклик, барҳаётлик,боқийлик, узоқ умр кўрувчи, кўп яшовчи.

Сабина – араб. Қадр қимматли, суюкли.

Индира – ҳинчдча исм бўлиб, ҳашаматли улуғ ёрқин деган маъноларни англатади.

Дамира – яҳудийча исм бўлиб, маъноси дунёда узоқ яшовчи.

Иймона – иймонли, қалби Аллоҳ дегувчи деган маънони англатади.

Комила – арабча маъноси, комил, мукаммал, нуҳсонлардан ҳоли.

Камила – лотинчадан исм бўлиб, қадимда Камила деган саркарда аёл бўлган екан. Маъноси черковда хизмат қилувчи ёш қиз.

Розия – ҳазрат фотимани исмларидан бири бўлиб, ёқимли, дилбар ва қувноқ деган маъноларни англатади.

Осиё – яҳудийча исм бўлиб, танҳоликда ҳамроҳ, ҳилватда дўст, тўғри йўл кўрсатувчи далил деган маъноларни англатади. Фиръавинни аёли бўлган.

Асийе – туркча исм бўлиб, осий аёл деган маънони англатади. Исм қўйишдан олдин маъносига еътибор бериш керак.

Феруза – арб тилида”ғалаба келтирувчи”, форс тилида “омадли ва бахтли ”деган маънони англатади.

Мукаррам – исломий исм бўлиб, ҳурматланган , ҳурматга сазовор, муҳтарам деган маъноларни англатади.

Шахноза – танноз, ноз карашмали, милойим деган маънони билдиради.

Фарзона –форсча. Тожикча исм, ақлли, доно, олима, тенгсиз ёхуд меҳрибон, саводли, сахий деган маъноларни билдиради.

Муслима – мусулмон қиз, қалби Аллоҳ дегувчи деган маънони англатади.

Муниса – дўст, дугона, улфат деган маъноларни билдиради.

Самира – арабча исм бўлиб, кўнгилни хуш қилувчи, тонг сахар нафаси, хиди.

Сафина –араб тилида кема деган маънони англатади. Фарзандингизга ота ва онасини қарзидир.

Нармина – мулойим, мамнун, хурсанд ва бахтли деган маъноларни билдиради.

Дилнур – дил нури деган маънони англатади.

Алийнур – алий нури деган маънони англатди.

Сумайя – олий мартабали, юқори деган маънони англатади.

Имрона — тириклик, барҳаётлик, тириклик, узоқ умр кўрувчи кўп яшовчи.

Ханифа – тўғри сўз, тоза деган маънони англатади.

Хусна – араб. Енг яхши қиз деган маънони англатади.

Шабнам – ерталабки шудринг деган маънони англатади.

Шахло – кўзлари чиройли қиз.

Ширин – маъноси; ширин, нозик, ёқимли.

Одина – жума куни туғилган қиз.

Азхар – араб. Гуллар деган маънони англатади.

Айсу – турк. Ой суви деган маънони англатади.

Амина – ишончли, содиқ, ишончга лойиқ қиз.

Асима –араб исм. Ҳимоячи деган маънони англатади.

Гулнора – араб гули деган маънони англатади.

Дамира – татар. Мустаҳкам қиз деган маънони англатади.

Дилназ – ўзб. ДИЛ+НАЗ.

Дилсўз – ўзб. қалби гўзал қиз.

Дина – татар. Ишонувчи яхши қиз деган маънони англатади.

Зарина – олтин деган маънони англатади.

Ирода – кучли, кучли, матонатли деган маънони англади.

Бону – шох султонлар, аслзодалар наслига мансуб қиз деган маънони англатади. Бека, обрўли, хоним, бегойим деган маънони англатади.

Асалбону – болдай ширин, ёқимли, баланд мартабали қиз.

Азиза – азиз, мукаррам, керакли.

Забира – арабча исм. кучли, қаттиқ деган маънони англатади.

Зайнаб – тўлиқ, вақтига йетган қиз.

Солиҳа – араб. покиза, диёнатли, тақводор, художўй қиз деган маънони англатади.

Дилдора – форс. тадж. дилдан севилган, чин муҳаббат соҳибаси, дилни ром қилувчи ва раҳмдил деган маъноларини билдиради.

Наргиза – яхшигина, чиройли қиз деган маънони англатади.

Самия – олийжанов сўзининг қисқартирилгани.

Нилуфар – нилуфар гулига таққосланган исм. Гулдай чиройли ва нурли деган маънони англатади.

Малика – шохни қизи, чиройли қиз, қизлар сардори.

Робия – бахтли қиз, оилада тўртинчи бўлиб туғилган қизга қўйилади.

Севара – севимли, суюкли қиз.

Диёра – диёр қизи, кенг қалбли, тинч ватанда туғилган қиз.

Умид – ишонч, ният, интилиш деган маъноларни билдиради.

Файруза – қимматбаҳо тош деган маънони англатади.

Фарзона –ақлли, ўқимишли деган маънони англатади.

Фарида – маржон, топилмас деган маънони англатади.

Нозима – тартибли, тартибга солинган, тартибли, интизомли, саришта деган маъноларни билдиради.

Сарвиноз – тик қоматли, бўй басти келишган, сарв дарахтидай келишган нозик қиз.

Зилола – тиниқ булоқ сувидек покиза, соф, тоза, беғубор, оқила қиз.

Шукрона – шукурли, сабрли, Аллохга ҳамд айтувчи қиз.

Нигина – қимматбаҳо олтин узукка ўрнатилган ёқут, гавҳар каби қимматбаҳо тошли узук, қадрли, зебо, гўзал деган маъноларни англатди.

Гулноза  — ГУЛ+НОЗ.

Ситора – юлдуз деган маънонианглатади.

Муштарий – юпитер саёрасини номи ва бирор нима сотиб олувчи,харидор

Бибисора – эрон. ўзб. Биби- бека деган маънони англатди.

 

Related posts

Leave a Comment