Тушда рўза тутганини кўрса нима бўлади.

tushda ro`za

Тушда рўза тутганини кўрса нима бўлади.

Тушда рўза тутганини кўрса нима бўлади. Тушдаги рўза соғлик ва мўл ризқ, деб таъбир қилинади. Тушида рўза тутганини кўрган кишининг ҳаёти енгиллашади. Динда сабрли бўлади. Билмаган ҳолда рўзасини бузган киши кутилмаганда меросга эга бўлади. Касал киши туши- да рўза тутганини кўрса, шифо топади. Сафарга чоғланган йўловчи тушида рўза тутганини кўрса, сафари бехатар ўтади. Рўзасини бузганини кўрса, сафар асносида кўплаб қийинчиликларга дуч келади.

Похожее изображение

Тушида рамазон

Тушида рамазон рўзасини тутганини кўрган киши гуноҳ ва азоблардан, машаққатлар ва камбағалликдан, оилавий келишмовчиликлардан қутулади, осойишта яшайди. Тушда қазо рўзасини тутиш тутқунликдан қутулиш, қарздорнинг қарзини узишга ишорадир.

Похожее изображение

Тушида рўзадор бўлган

Тушида рўзадор бўлган ҳолда овқат ейиш беморнинг шифо топиши демакдир.

Тушда сабзавот кўриш ғам-андуҳ, деб таъбир қилинади. Пиёз, саримсоқ кўриш айниқса, яхши эмас. Тушида полиздан бир даста сабзавот тўпланганини кўрган киши ёмонликлардан, ёмонлик келиши мумкин бўлган нарсалардан тийилиши лозим. Тушда пишган сабзавот кўриш яхшиликка йўйилади.

Тушда радио кўриш яқинлари ёки унутилган кишисидан хабар олиш деб таъбир қилинади. Тушида радиодан қўшиқ тинглаганини кўрган киши изтиробли хабар олади. Ра- диони кавлаштириб, қидирган каналини топа олмаганни кўрган киши ишида қарорсиз бўлади. Хорижий радиостанцияни тинглагани, у тилни билмагани ҳолда тушунганини кўрган киши ўша юртга боради. Радионинг ишламаганини кўрган киши атрофдагилар билан алоқасини узади.

 

Тушда рассом кўриш илмга, фалсафага, шеърга, нотиқликка ишорадир. Тушда рассом кўриш итоат, мутафаккир кишини кўриш, деб ҳам таъбир қилинади. Рассом амалдор, баъзан муҳандис кишига ишора бўлади.

 

Related posts

Leave a Comment