Тушда анор кўрса нимани билдириши ҳақида.

Тушда анор кўрса нимани билдириши ҳақида.

Тушда анор кўрса -мавсумида кўрилса, мол-давлат ва аёл, деб таъбир қилинади. Нордон анор кўриш қайғу, хафагарчиликка ишорадир. Мавсумидан ташқари кўрилган ширин анор ҳам касаллик, ҳам хафагарчиликдир. Тушда анор кўриш пул, деб ҳам таъбир қилинади.

Картинки по запросу гранат фрукт

Тушдаги анор нимани англатади

Тушида анор сотга- нини кўрган киши дунёни охиратдан устун қўяди. Тушда анор дарахтини кўриш диндор, бадавлат киши, деб таъбир қилинади. Унинг тиканлари кишини гуноҳ ва фаҳш ишлар- дан қайтаради. Агар туш кўрган киши амалдор бўлса, душ- манларидан устун келади.

Картинки по запросу гранат фрукт

Тушда анор дарахти

Савдогар бўлса, савдоси юришади. Анор дарахтини кесиш қариндош-уруғ билан алоқани мустаҳкамлаш зарурлигига ишора, огоҳлантиришдир.

 

АЙИҚ

Тушда айиқ кўриш фитнакор; баъзан эса ҳийлагар ёки ёмон хотин; баъзан қамоқ сифатида таъбирланади. Тушида айиқни ўлдириш киши душманларидан устун келишидир.

АРСЛОН

Тушида арслонни кўрган киши давлат арбоблари билан учрашади, суҳбатлашади. Арслонга минган кишига обрў- эътибор кўрсатади. Арслон давлат ёки рақиб демакдир.

АРШ

Тушида арши аъзамни кўрган киши юқори мартабага эришади, орзулари амалга ошади. Бундай туш авлиёлик даражасига етиш ишораси ҳамдир. Шунингдек, буюк кишилар билан учрашишни билдиради. Президент, бош вазир, авлиёлар каби.

АСИР БЎЛИШ

Тушдаги асирлик қайғу-изтиробдир. Асирларни кўриш эса юқори мартаба, ҳурмат-эътибордан дарак. Бирор қўмондон ёки давлат арбобининг асир бўлганини кўриш моддий манфаатдир. Қисқа муддатли асирлик ғам, зиёндир. Асирликдан қутилишнинг таъбири эса аксинча. Асирни қутқариш бирор кишига яхшилик қилишдир.

АСКАР

Тушда аскар, пайғамбар, давлат арбоби ёки олимни кўриши мўминларга мадад бериш ишорасидир. Бир киши бирон шаҳарга бирон кўчада ёки бирор маҳаллага аскар келганини кўрса, у ерларда ёмғир ёғади. Баъзи таъбирчилар аскар кўришни мўминлар учун нажот ва золимлардан интиқом олиш, деб ҳам таъбирлайди.

АСКАР, ҚЎШИН

Тушда қўшин кўриш Аллоҳнинг аскари бўлган раҳмат ва азоб фаришталари деб таъбир қилинади. Қўшинда аскар эканини кўрган киши касал бўлса, вафот этади. Касал бўлмаса ғамга ботади. Бирор жойга қўшин кирганини кўриш ўша жойда ёмғир ёғишига ишорадир. Тушда аскар кўриш мўминлар учун ғалаба, золимлар учун қасосдир.