Туш таъбири ўзбек тилида
Таъбир ҳам худди шундай. Ҳар қандай туш ишора бўлмаганидек, ҳар қандай таъбир ҳам тўғри бўлавермайди.
Тушни энг тўғри таъбирловчилар, аввало, пайғамбарлар, авлиёлар, олимлар.
https://www.youtube.com/watch?v=oJs6tSiGDYk
Кўрилган тушларнинг 10 фоизи ҳақиқат, қолгани эса турли сабаблар туфайли келиб чиққан руҳий безовталикдир. Айниқса, болалар кундузи шўх ўйинлар, югуришлар, улар учун жуда катта ташвиш бўлган дарслардан кейин туш кўришлари табиий.
Уларнинг тушлари ҳам алғов-далғов, худди ўз ўйинларига ўхшаш бесаранжом. Бу — 3- 13 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли. Лекин 13-17 ёшгача бўлган ўсмирлар, балоғат даврида бўлганлари учун ҳам жиддийроқ ва салмоқлироқ туш кўради. 13-ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний меҳнати ҳам, 13-17 гача бўлган ўсмирлар жисмоний меҳнатидан фарқ қилади.
Ўсмирлардаги тушларнинг тушунарсиз бўлишига сабаб — интернет. Агар у бир неча соатлаб интернет сайтларида ўтирса, ухлагач, тушунарсиз туш кўриши табиий ҳол.
Мия фаолияти билан машғул бўлган одамлар ҳам кўпда тушларини чарчаганлик туфайли эсда сақлайвермайдилар. Баъзи болалар ҳам шундай. Лекин, барибир, қайсидир туш мазмуни эсда қолиши мумкин.
Болаларнинг тушлари катталарникидан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам уларнинг тушлари бошқача таъбир қилинади. Масалан, катгалар тушларида от минсалар мартабага эришишларига йўйилса, болаларники бошқачароқ; болалар тушларида от минсалар кимнингдир ёрдами билан ўзларининг олдиларига қўйган кичик бир мақсадларига эришадилар.
Ёки тушда олма кўриш катталарнинг тушларида жанжалга йўйилмайди, аммо ўсмирлар олма кўрсалар, ўнгларида кимлар биландир жанжаллашадилар. Зеро, болаларнинг дунёқараши билан катта ёшдагиларнинг дунёқараши бир хил эмас. Аслида туш кўриш ва унинг таъбири инсон руҳиятига боғлиқ.
Руҳият шундайки, туш кўраётган одамга оламни рангин кўрсатади. Дарвоқе, дунёдаги 12 фоиз одам оқ-қора рангда туш кўради. Дунёдаги қолган одамлар тушларини рангин кўрадилар. Лекин болалар истисносиз равишда фақат рангин туш кўрадилар.
туш таъбири
Кўрилган тушлар уч қисмга бўлинади:
- Хушхабар тушлар.
- Огоҳлантирувчи тушлар.
- Башорат мазмунидаги тушлар.
Хушхабар тушлар
Туш фариштаси Тангрининг амри билан дунё ва охиратга алоқадор хушхабарларни туш воситасида инсонларга еткизади. Шундай тушлар кўрган кишилар Аллоҳга беадад ҳамду сано айтиши керак. Фақирларга садақа бериш ҳам ўринли амалдир.
Шундай қилинганда қўрқинчли тушлар кўриш азобидан ҳам қутулади. Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзларни) эслангиз: “Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрлик қилсангизлар, албатта, азобим жуда қаттиқдир”.
ОГОҚЛАНТИРУВЧИ ТУШЛАР
Инсон хатоларга йўл қўяверса, ибодатлардан узоқлашса, Парвардигор туш фариштасига шу бандани огоҳлантириб ўзига келтириш учун огоҳлантирувчи тушлар кўришни буюради. Бундай тушдан тегишли хулоса чиқаради, тавба қилади, Яратганни эслайди.
БАШОРАТ МАЗМУНДАГИ ТУШЛАР
Аллоҳнинг изми билан туш фариштаси бандаларининг башорат берувчи тушлар кўришини таъминлайди. Натижада инсон тушида ҳаж зиёратига боради.
Қуръон ўқийди, тоат-ибодат қилади, закот ва садақа беради, намоз ўқийди, рўза тутади. Бошқа хайрли ишлар қилади.
Бундай тушлар Аллохни бандасига башоратидир. Шундай туш кўрган киши бандалик вазифаларига хушёрроқ бўлиши, гуноҳга йўл қўймасликги, тавба қилишни тўхтатмаслиги, ҳар доим, ҳар масалада Яратгандан мадад тилаши лозим.