Тушда қамоқхона кўрса нима бўлади.

тушда қамоқхона TUSH TA`BIRI
Горизонтальный алфавит

Тушда қамоқхона кўрса нима бўлади.

Тушда қамоқхона кўриш хафагарчиликка ишорадир.Тушидаўзинингқамалганини кўрган киши нотўғри йўлга киради. Бирор киши тушида қамоққа тушгани,оёқларига таёқ билан урилганини кўрса, қўлига таёқ сонига тенг миқдорда пул тушади. Бирор уйга қамалганини туш кўрган киши бўйдоқ бўлса, бадавлат ва кўп фарзанд туғадиган аёлга уланади. Оилали бўлса, бошқа яхшилик насиб этади.

 

Тушда қамоққа тушса

Зулмга йўлиққан, ночор кишининг қамоқхона кўриши дуоси ва қарғиши қабул бўлишини англатади.Тор ешикдан, ёпиқ жойдан, қамоқхона ёки шунга ўхшаш жойлардан қутулиб чиққанини туш кўрган киши ўнгида ҳам ёруғликка чиқади,фалокати арийди.

Қамоқхонага кириб у ерда бемалол ўтирганини кўрган киши ўз тажрибалари, уринишлари билан эгаллай олмаган ишларни ўрганади. Қамалган киши тушида қамоқхона эшикларининг очиқ эканини кўрса, қамоқдан чиқади.

 

Тушда қамоқ

Тушида қамоқхона қурганини кўрган киши ҳидоят йўлини кўрсатувчи зот билан учрашади. Кимдир вафот этган бирор кишининг қамоқхонада эканини кўрса, бу марҳумнинг қарзи борлиги, бандалик вазифаларини тўла адо этмаганини англатади. Тушида давлат раҳбари томонидан қамалганини кўрган аёл таниқли киши билан турмуш қуради.

Тушда қанот

Тушда кўрилган қанот ўғил фарзанддир. Қанот бойлик, сафар деб ҳам таъбир қилинади. Қаноти оғирлик қилгани, учолмайдиган ҳолга келганини кўрган киши гуноҳ қилган бўлади.

Тушда қалъа

Тушида қалъа кўриш шаҳар кўриш каби таъбир қилинади. Бирор кишининг ўзини қалъа ичида кўриши душманидан устун келиш аломатидир. Тушида қалъа ичи да эканини кўрган киши ҳамма V да ишонч ва сабрга суянади. Қалъадан чиққанини қайтиб кўрмаганини кўрган киши дин билан алоқасини узади, ишидан ҳам кетади. Қалъа қурганини кўриш келажагини кафолатлаш демак- дир.

Тушида қалъани йиқитганини, вайрон қилганини кўришнинг таъбири бунинг зиддидир. Эски қалъаларни айланиб юрганини кўриш манфаатдан даракдир. Тушдаги қалъа тўғрилик ва таниқли зот, деб ҳам таъбир қилинади.

Тушда қайчи

Тушда қайчи кўриш эгизак ёки бир жинсли икки бола, деб таъбир қилинади. Қайчи олгани, топганини кўрган кишининг қизи бўлса, яна бир қиз туғилади. Ўғли бўлса, туғиладиган фарзанд ҳам ўғил бўлади. Туш кўрган кишининг дўкони бўлса, яна битта дўкон очади.

Хотини бор бўлса, яна бир марта уйланади. Тушда қайчи кўриш рост ва ёлғонни ажратувчи киши деб ҳам таъбир қилинади.

ҚАЛАМ

Тушда қалам кўриш туш кўрган кишининг даражаси юқорилаши, мартабаси ошишидан далолатдир. Кўп қалам кўрган кишининг фарзандлари ва бойлиги кўп бўлади. Қаламдон кўриш бадавлатлик, улуғлик, обрў-эътибор, деб таъбир қилинади.

Бундай туш давлатманд аёл билан тур- муш қуришига ишора бўлиши ҳам мумкин. Сиёҳ ва қалам кўриш оилада ўғил туғилишидан нишонадир. Тушдаги қалам сахийлик ва эзгуликдир. Шунингдек, душмандан устун келиш аломати ҳам.

ҚАЛДИРҒОЧ

Тушда кўрилган қалдирғоч уй-жойи бўлмаган сарсон-саргардон юрувчи инсонга ишорадир. Осмонда қалдирғочларнинг айланиб юрганини кўрган киши узоқ сафарга чиқади. Уйига қалдирғоч ин қурганини кўрган киши душманларини чақиради. Қалдирғоч тухумини кўриш осон эришиладиган бойликдир. Тушда қалдирғоч кўриш аёллар учун яхшироқдир.

 

 

Visited 111 times, 1 visit(s) today
Rate article
Туш таъбири
Add a comment

Яндекс.Метрика