Тушда атиргул кўрса нима бўлади
Айниқса, атиргулни ўз мавсумида, очиладиган фаслда бўлса, жуда яхши ҳисобланади.
Тушда атиргул-Қизил атиргулни тушда кўриш- фарзанд ва ҳурматдир. Гуллар гуллайдиган фаслдан бошқа вақтда кўрган ҳар қандай атиргул хафагарчилик, қийинчиликдан дарак беради.
тушда атиргул
Сариқ атиргул қўлма-қўл бўладиган аёл демакдир. Уйида атиргул ўсганини кўрган киши оила қуради.
Қора атиргул тушда асло унутилмайдиган, умри қисқа муҳаббатдир. Аёл кишининг атиргул кўриши бевафо, шафқатсиз эр ёки эркакка йўйилади. Очилмаган атиргул ҳомиладор аёл учун хафачилик бўлишига ишорадир.
тушда атиргул кўрса
Атиргул бутасини кўриш яхшилик қилган кишиларга; амал қилинмаган илм ва сўзга ишорадир. Туш кўрувчи тушида атиргул сувини кўриш ҳалол ризқ, қалб ва илмнинг гўзаллиги, ўлим ёқасидаги беморнинг соғайиши демакдир. Атиргул суви эркак учун рафиқа, бокира қиз учун эр, деб таъбир қилинади.