Тушда баня кўрса нима бўлади.
тушда баня кўрса нима бўлади. Тушида чўмилганини кўрган киши касал бўлса, соғаяди. Ҳаммомга кирганини кўрган киши уй бекаси томонидан ранжитилади. Ҳаммомда ўтирадиган жой топган киши бир аёл билан гуноҳишлар қилади, ёмонотлиқбўлади.Ҳаммомда чўмилганини кўрган киши душманлари туфайли хафагачилик ва касалликка дучор бўлади.
Тушда хаммом
Ҳаммом қамоқхона ва дўзахга ҳам ишорадир. Бирор киши тушида ўлган одамни ҳаммомда кўрса, унинг эгнида эски-туски кийимлар бўлса, маҳрам жойлари кўринса, бу ўликнинг зиммасида банданинг ҳақи борлигидан далолатдир. Эркак-аёлнинг ҳаммомда бирга чўмилаётганини кўриш адолатнинг топталиши, бидъат ва шубҳали нарсаларнинг ёйилишига ишорадир. Ҳаммомни бошпана қилиб олган киши гуноҳга қасд қилган бўлади. Ҳаммомда чўмилганидан кейин чиққанини кўрган киши хотинининг қарзи ёки қайғусидан қутулади. Қоронғи ҳаммом қамоқхона демакдир.
хаммомда аёллар
Ҳаммомда аёллар билан бирга бўлгани, аёлларни ундан қочмаганини кўрган киши қиёфаси ёки жинсини ўзгартиради. Қадимдан ҳаммом жаҳаннам, ҳаммом гўлаҳи
- жаҳаннам қўриқчиси; ҳаммом фоҳишахона, ҳаммомчи
- бошлиқ; ҳаммом зиндон, ҳаммомчи – турма назоратчи- си; ҳаммом денгиз, ҳаммомчи – кема дарғаси, деб таъбир қилинган.
- ҲАССА
- Тушда ҳасса кўриш туш кўрган кишининг бошқалардан ёрдам сўрашга мажбур бўлишига ишорадир. Дўсти томонидан ҳасса берилиши унинг муҳим ишда кўмак бериши- ни билдиради.
- ҲАЙКАЛ
- Тушда ҳайкал кўриш куч-қудратга ишора саналади.
- Тушида ҳайкал кўрган ҳомиладор аёл ўғил туғади. Туши- да ҳайкал кўрган киши мансаб пиллапоясидан юқорига кўтарилади. Давлат арбоби шундай туш кўрса, саёҳатларга чиқади, янги танишлар орттиради. Ҳайкал ясалгани ёки ташиганини кўрган киши санъаткор бўлса, вафотидан кейин ҳам санъати қадрланади. Оддий кишининг ҳайкал кўриши янги танишлар орттиришига ишорадир.
- ҲАЙЗКЎРИШ
- Тушида ҳайз бўлганини кўрган аёл диний вазифаларини тўла бажармаётган бўлади. Хотинининг ҳайз кўрган эркакнинг ишлари қийинлашади. Фарзанд кўрмаган аёл тушида ҳайз кўрса, фарзандли бўлади.
ҒУСЛ
Тушда ғусл қилганини кўриш ҳар томонлама яхшидир. Тушида қиш куни совуқ сув билан ғусл қилганини кўрган киши касал бўлади ёки қаттиқ ранжийди. Иссиқ сув билан ғусл қилиш фойда, шифодан даракдир. Байрам учун ғусл қилганини кўрган киши бўйдоқ бўлса, уйланади. Ғусл қилиб янги кўйлак кийганини кўрган кишинингғами арийди, ғусл қилгандан кейин эски кийим кийган кишининг ғам-қайғуси енгиллашади, аммо камбағаллашади. Тушда нотаниш аёлнинг ғусл қилганини кўриш ёмғир ёғишидан даракдир.