Тушда хўкиз кўрса нима бўлади.
Тушда ҳўкиз кўриш мол-давлат, ҳурматли инсон каби кўплаб маъноларни ифода этади. Оқ ҳўкиз эзгуликка мойилликни ифодалайди. Бирор киши тушида ҳўкиз сузгани ва бошқа жойга отилиб кетганини кўрса, ишидан айрилади. Ўзига жароҳат етмаганини кўрган киши хўжайинидан танбеҳ эшитади. Тушида қора ҳўкизга минганини кўрган кишининг нуфузи ортади.
Тушда сариқ хўкиз
Сариқ ҳўкиз васигир касаллик аломатидир. Бирор жойда кўп озғин сигир кўриш очарчилик ва қимматчилик бўлишига; семиз сигирлар кўриш мўл-кўлчилик ва арзончиликка ишора саналади.
Бирор ҳўкизни сўйиб, гўшти тарқатилганини кўриш таниқли кишининг ўлдирилиши ва мол-дунёси талон-тарож қилинишидан даракдир. Ҳўкиз ёки сигирнинг ўзига қараб келаётганини кўрган киши ундан зарар етади, деб ўйласа, давлат ва обрўга эга бўлади.
Тушда қорамол
Тушдаги қорамоллар йўлларга ишорадир. Қора ва сариқ қорамол қувонч. Мўл-кўлчилик, арзончилик бўлган йиллар деб таъ- бир қилинади. Қорамолнинг пешанасидаги оқ йилнинг бошидаги шиддатга, белидаги қашқа йил ўртасидаги қийинчиликка, сонидаги қашқа эса йил охиридаги синовларга ишорадир.
Кўрилган мол семиз ва ёғли бўлса, тақводор аёлга, шохли бўлса, эрига итоат этмайдиган рафиқага нисбат берилади. Сут берадиган сигир эса фойдали ва хайрли аёлга ишорадир. Бирор киши уйида бузоғини эмизадиган сигир борлигини кўрса, ўз қизига қўшмачилик қиладиган аёлга ишора бўлади.
қоплон
Тушда қоплон кўриш душман дарак.. Қоплоннинг гўшти, сути, аъзоларидан бирортасини кўриш фойдалидир. Тушида қоплоннинг ўлдирилишини кўрган киши золим душманни енгади. Қоплон гўшти еганини кўрган киши бойлик ва обрўга эга бўлади. Қоплоннинг устига минганини кўрган киши буюк салтанатни эгаллайди. Қоплоннинг ўз устига минганини кўрган кишига маҳаллий амалдор томонидан зиён етказилади. Қоплон билан жинсий муносабатда бўлганини кўрган киши золим қавмидан бўлган гуноҳкор аёлга тажовуз килади. Қоплон маккор инсонга ишора ҳамдир.
Тушда қорамол кўрса
ҚОР
Тушида кўрилган қор ризқ, манфаат, совуқ уриш касаллигидан шифо топиш, деб таъбир қилинади. Қор ёғмайдиган фаслда тушда кўрилган қор ғам-андуҳ, қийинчилик, камбағаллик, айрилиққа ишорадир. Баҳорда қор ёққанини кўриш мағлубиятга; ёзда эса зарар кўриш ва касалликка ишорадир. Қор устида ухлаганини кўрган киши қамоққа тушади. Қор ёғиб барча бинолар, дарахтлар ва инсонларнинг устини қоплаши ўша жой халқи бошига келадиган кулфатга ишорадир.
ҚОЧИШ
Тушда қочиш пушаймонл ик ва тавбадир. Кимдан ва нима учун қочганини билмаган киши тавба билан гуноҳларидан қутулади. Бундай киши туҳматга учраган бўлса, оқланади. Одам тушида нимадан қочса, ўнгида шундан қутулади. Тушда аскарнинг қочиши омад, муваффақият белгисидир. Эътиқодсизларнинг қочиши эса қочиш, қутулишдир.