Тушда хаммом кўрса нима бўлади.

тушда хаммом TUSH TA`BIRI
Горизонтальный алфавит

Тушда хаммом кўрса нима бўлади.

Тушида чўмилганини кўрган киши касал бўлса, соғаяди.   Ҳаммомга кирганини кўрган киши уй бекаси томонидан ранжитилади. Ҳаммомда ўтирадиган жой топган киши бир аёл билан гуноҳишлар қилади, ёмонотлиқ бўлади.Ҳаммомда чўмилганини кўрган киши душманлари туфайли хафагачилик ва касалликка дучор бўлади.

Картинки по запросу баня

Тушда хаммомда чўмилса

Ҳаммом қамоқхона ва дўзахга ҳам ишорадир. Бирор киши тушида ўлган одамни ҳаммомда кўрса, унинг эгнида эски-туски кийимлар бўлса, маҳрам жойлари кўринса, бу ўликнинг зиммасида банданинг ҳақи борлигидан далолатдир.

Эркак-аёлнинг ҳаммомда бирга чўмилаётганини кўриш адолатнинг топ- талиши, бидъат ва шубҳали нарсаларнинг ёйилишига ишорадир.

Картинки по запросу баня

Тушда баня

Ҳаммомни бошпана қилиб олган киши гуноҳга қасд қилган бўлади. Ҳаммомда чўмилганидан кейин чиққанини кўрган киши хотинининг қарзи ёки қайғусидан қутулади. Қоронғи ҳаммом қамоқхона демакдир.

Ҳаммомда аёллар билан бирга бўлгани, аёлларни ундан қочмаганини кўрган киши қиёфаси ёки жинсини ўзгартиради. Қадимдан ҳаммом жаҳаннам, ҳаммом гўлаҳи жаҳаннам қўриқчиси;

Картинки по запросу баня

  • ҲАССА
  • Тушда ҳасса кўриш туш кўрган кишининг бошқалардан ёрдам сўрашга мажбур бўлишига ишорадир. Дўсти томонидан ҳасса берилиши унинг муҳим ишда кўмак беришини билдиради.
  • ҲАЙКАЛ
  • Тушда ҳайкал кўриш куч-қудратга ишора саналади.
  • Тушида ҳайкал кўрган ҳомиладор аёл ўғил туғади. Туши- да ҳайкал кўрган киши мансаб пиллапоясидан юқорига кўтарилади. Давлат арбоби шундай туш кўрса, саёҳатларга чиқади, янги танишлар орттиради. Ҳайкал ясалгани ёки ташиганини кўрган киши санъаткор бўлса, вафотидан кейин ҳам санъати қадрланади. Оддий кишининг ҳайкал кўриши янги танишлар орттиришига ишорадир.
  • ҲАЙЗКЎРИШ
  • Тушида ҳайз бўлганини кўрган аёл диний вазифаларини тўла бажармаётган бўлади. Хотинининг ҳайз кўрган эркакнинг ишлари қийинлашади. Фарзанд кўрмаган аёл тушида ҳайз кўрса, фарзандли бўлади.

Тушда ҳаммомда ғусл қилиш

ҒУСЛ

Тушда ғусл қилганини кўриш ҳар томонлама яхшидир. Тушида қиш куни совуқ сув билан ғусл қилганини кўрган киши касал бўлади ёки қаттиқ ранжийди. Иссиқ сув билан ғусл қилиш фойда, шифодан даракдир. Байрам учун ғусл қилганини кўрган киши бўйдоқ бўлса, уйланади.

Ғусл қилиб янги кўйлак кийганини кўрган кишинингғами арийди, ғусл қилгандан кейин эски кийим кийган кишининг ғам-қайғуси енгиллашади, аммо камбағаллашади. Тушда нотаниш аёлнинг ғусл қилганини кўриш ёмғир ёғишидан даракдир.

 

Visited 143 times, 3 visit(s) today
Rate article
Туш таъбири
Add a comment

Яндекс.Метрика