- Тушда илон курса нима булади?
- Тушда илон чақса бўлади?
- Тушда яшил илон
- Тушда қора илон кирса
- Тушда илон курса
- Тушда илон нима
- Тушга кўпгина илонлар кирса нима бўлади?
- Тушда улган одам нарса берса.
- Тушда улган одам нарса берса нима булади?
- Тушда ўлган одам
- Тушда ўлган инсондан совға олиш нимани англатади?
- Тушда тобут нима булади?
- Тушда тобут кўрса нимани англатади?
- Тушда тобут нимага киради?
Тушда илон курса нима булади?
Тушга нима учун илон киради? Илон бу донолик, руҳ кучи ва туш кўрувчини ҳали очилмаган қирраларини англатади. Туш таъбирида илон бу сизни яшириниб ётган қобилиятингизни билдираётган бўлади. Сизни ичингизда катта яширинган куч ётибди. Бу куч қулай вазият бўлишини кутаяпти деб таъбир қилинади. Тушда кўп илонларни кўриш бу сизга юқори кучлардан ёрдам кераклигини англатади. Кўп ҳолларда бундай тушдан сўнг сиз узингизни қийнаб келган саволга жавоб оласиз. Шу билан бирга бундай тушдан сўнг онг остингиз қийин вазиятдан чиқиш учун осон йўлларни қидираётганини англатади.
Тушда илон чақса бўлади?
Агар аёл кишини тушига илон кирса бу ўнгида унга ёрдам берадиган келишган одам билан учрашишини англатади. У бу одамга тўлиқ ишонса бўлади. Чунки бу одам ҳақиқатдан ҳам унга озор бермайди ва қилиқларига чидар экан. Агарда ҳомиладор аёл тушида илон курса демак бутун бир ҳомиладорлик вақтида ўзини яҳши ҳис қилар экан. Туғилган бола соғлом бўлади. Агарда турмушга чиқмаган қиз бола тушида илон курса демак омадли турмуш қуришдан дарак дейилади. Бўлажак турмуш ўртоғи яҳши инсон бўлар экан. Буни устига у туш кўрувчидан ёши анча катта бўлар экан ва бу уларга ҳалақит қилмас экан. Агар эркак кишини тушига илон кирса демак у киши ўнгида аёл танишлари билан эҳтиёткорлик билан гаплашиш кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Бугун билан эмас келажак ҳақида ҳам ўйлаш керак. Тушни тўғри таъбир қилиш учун илонни кўринишини эслаш керак бўлади. Айтишларича илонни рангига қараб таъбир қилинар экан.
Тушда яшил илон
Агарда сиз тушингизда яшил илонни кўрсангиз яқин кунларда фойда олишингизга дейилади. Бу фойда сиз кутмаган тамондан келади. Агарда сизга катта зумрад илон кирса бу сизга яқин кунларда келадиган катта бойликка дейилади. Бу пуллардан тўғри фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Тушда қора илон кирса
Қора илон тушда сизни юрагингизда жой олган ёмонлик ва бахлликни англатади. Бундай тушдан сўнг ичингиздаги негатив фикрлардан ҳалос бўлишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда бу негатив фикрлар сизни ичингизда ейишни бошлайди. Оқ илон нимани англатади. Тушдаги оқ илон бу сизни яқин кунларда турмушга чиқишингизни англатади. Оқ ранг бу турмуш ва оилавий ҳаётни англатади. Оқ илон бу доно инсон билан турмуш қуриб ҳаётда кўп нарсаларга бирга эришар экансиз. Агарда сиз тушингизда семиз илонни кўрсангиз бу сизни тўкинликда яшашингизни англатади. Сиз ўнгингизда катта юқори натижаларга эришишингиз мумкин. Моддий таминотга эришиш энди тоғлар ортида эмас. Сиз бир неча қадам қилсангиз бўлди. Оҳирги синовлардан чиройли ўтишга ҳаракат қилинг.
Тушда илон курса
Эътибор берганмисиз? Кечқурун туш кўришимиз билан тонг саҳардан туш таъбирини қидириб қоламиз. Ухлаганимизда миямиз учади ва бизга бўлаётган вазиятни анализ қилиб бизга вазиятдан қочиш учун ечим сифатида тушимизда аён бўлади. Айниқса илонлар бу кимгадур қилинмоқчи бўлган қасд маъносини англатади. Шунинг учун биз илонларни нега тушга киришини билишимиз керак. Айрим давлатларда эса илон донолик рамзидир. Агарда сиз тушингизда илон пўстини ташлаганини кўрсангиз, бу янгилинишга деб тушунинг. Энди эса бир чекадан кўриб чиқамиз!
Тушда илон нима
Эсингиздами илонни тушда кўриш, бу сизга яқинлашаётган ҳавфни билдирар эди. Миллер туш табирида шундай дейилади. Ванга туш таъбирида эса шундай деб тўлдиради. Душманларингиз сизга ҳужум қилиш учун қулай вазиятни пойлаб туришибди экан. Славянлар туш таъбирида тушдаги илон бу кўнгилсизликлар ва касалликка дейилади. Цветкова туш таъбирида эса бу айёрлик ва сотқинлик белгиси деб таъбир қилинади. Нострадамус туш таъбирида эса ёмонлик, айёрлик ва хийла қилишга деб айтилади. Ўзингиз хулоса қилинг!
Тушга кўпгина илонлар кирса нима бўлади?
Тушга кўп илонлар кирса демак сиз касалликни авжига чиқиб кетишида кўрқаётган экансиз. Бу хис айниқса дўстларингизни даврасида кучаяр экан. Миллер туш табирида шундай дейилади. Ванга туш табирида эса ўралиб ётган илон ёмон белги деб саналади. Атрофингизда жуда кўп кўролмайдиганлар бор экан. Улар сизга ёмонлик тилар эканлар. Эътиборли бўлинг ҳаммага ишонаверманг ва ортиқча гапирманг!
Тушда улган одам нарса берса.
Тушда ўлган одам нимага кириши ҳақида гаплашамиз. Ўлган одам билан тўғридан тўғри суғбатлашиш соғлиқда бўладиган муаммо ёки бўлмаса кўнгилсизлик бўлишидан дарак беради. Тушда ўлган одамни кўриш бу уни энергетикаси сизга ўтиб соғлиқ ёки ишларни яҳши бўлмаслиги ҳақида огоҳлантиради. Агарда ўлган одам сизга нарса берса уни қора энергетикаси сизга берган нарсаси билан бирга ўтади. Кўпинча бундан тушлар соғлиқ билан боғлиқ бўлади. Агар буни кенгроқ кўриб чиқадиган бўлсак унда ўлган инсонсизга нима берганига қараш керак. Бу эса ўзни маъносини англатади. Гоҳида таъбирни бутунлай ўзгартиради. Мисол; ўлган одам пул берса бу сизни ишдаги бўладиган моддий йетишмовчиликка дейилади. Агарда сизга калит берса, сизга асосий бир бўладиган вазиятдан сизни кутқариш учун ҳабар бермоқчи деб таъбир қилинади. Асосан тушда ўлган нарса бўлса касалликка дейилади.
Тушда улган одам нарса берса нима булади?
Тушда ўлган одамдан совға олса нафақат муаммо балки йўқотишга ҳам дейилади. Бундай туш кўп ҳолларда ҳаётизда ўзгаришлар бўлаётган вақтда киради. Гоҳида эса бундай тушни кўриш, яҳши ҳабарлар олишга ҳам дейилади. Бу ҳабар келажагингизга таъсир кўрсатар экан. Энг тўғри таъбир тушни атрофдаги бўлаётган вазиятларни ҳисобга олиб таъбир қилиш керак бўлади. Кичкина вазиятларни ҳам ҳисобга олиш керак бўлади.Ўлган одам тушда нарса бериши бу сизга берилган ечиладиган жумбоқни ечиш ёки бўлмаса огоҳлантириш маъносида ҳам келади. Агарда тушда ўлган одам таом берса, буни таъбири нима таом эканлигига қараб айтилади. Уни тами ҳам инобатга олинади. Ширинлик берса бу яхшиликка дейилади. Аччиқ ва шўр масаллиқлар эса яҳшиликни англатмайди. Тушда ўлган одам туш кўраётганга нон берса бу яҳши белгидир. Дон маҳсулотлари билан боғлиқ тушлар фойдали кирим бўлишига дейилади.
Тушда ўлган одам
Бундай тушларни кўпинча фойдали моддий тамонлар кирим киришига ҳам дейилади. Агарда тушда ўлган одам туш кўрувчига вино берса, катта фойда келишидан дарак экан. Гоҳида бундай туш ишқий муносабат бўлишига ҳам деб таъбир қилинади. Нострадамус туш таъбирида ўлган одамдан вино олиш ишдаги омадга деб айтилади. Цветкова туш таъбирида олма билан меҳмон қилиш ўнгида бўладиган нафрат, кўнгил қолиши ёки касалликка деб таъбир қилинади. Агарда бундай туш аёлларга кирса бу уни ўзини тутишни ўрганиши кераклигидан дарак беради. Ўлган инсондан конфет олиш бу яҳши белгидир. Бундай тушдан сўнг туш кўрувчини ҳаёти яҳши тамонга ўзгаради. Орзулар рўёбга чиқиши ҳамдир. Миллерни таъбирида ўлгандан балиқ олиш оилада кўпайиш бўлишидан дарак берада экан. Агарда тушда узук олса унга қўйилган маъсулиятни англатади. Туш кўрувчи ўз жуфти билан муносабатларда нимадур йетмаётганини ҳис қилади. Тушда занжир берса ўлган одам туш кўрувчини қилаётган ишига қарши бўлаётганини англатади. Қимматбаҳо занжир ёмон ўй-ҳаёл ва қилаётган ишини тўғри эмалигини англатади.
Тушда ўлган инсондан совға олиш нимани англатади?
Туш кўрувчига тушида ўлган одам пул берса уни атрофидагилар ўзгаришига деб таъбир қилинади. Кўпгина тангалар берса демак туш кўрувчига оддий бўлмаган вазиятлар келишидан дарак беради. Ўнгида ўзини яхши тамонлари билан кўрсатиши керак бўлар экан. Ўлганни пулини олиш бу ўнгигизда ҳаётингизни яҳши тамонга ўзгартира олиш имконияти пайдо бўлишига дейилади. Майда-чуйда пулларни берса бу яҳши белги эмас. Туш кўрувчига келадиган қийин вазият ва ёрдам кучи йўқлигини англатади. Агар ўлган ўзини шаҳсий нарсани берса бу яҳшиликни билдирмайди. Кўп ҳолларда ҳавф борлигидан дарак беради. Туш кўраётган ўлган одамни оёқ кийимини кийиб кўраётганини кўрса ўнгида уни ҳаётини такрорлар экан. Бундай муаммодан қочиш учун ўзини ўқитиб юбориш керак экан. Энг оддий усули ҳамма туш кўрганларини қоғозга ёзиб кейин уни ёқиб юбориш керак бўлади. Бу ишни уй ичида қилаганингиз маъқул.
Агарда ўлган одамни ҳаёти яҳши бўлган бўлса унда бундай тушдан сўнг уни ҳаёти яҳши тамонга ўзгариб кетар экан. Ўлган одамдан янги кийилмаган этикни олсангиз ўнгингизда моддий таминот ва киримга дейилади. Эски йиртилган этикни кўриш ишдаги омадсизикка дейилади. Ўлган одамдан тушда кийим олса ва у кичкина бўлса демак туш кўрувчи ўзини ишида ишламаётгани балки ишини ўзгартиши кераклигидан дарак беради. Ўлган одам тушда ҳат берса бунда уни юзини кўринишига қараб таъбир қилиш кераклигини англатади. Қанчалик чиройли ёзилганига қараб шунчалик яҳши нарсаларни англатади.
Тушда тобут нима булади?
Ҳар би таъбирчи турли-хил таъбир қилади. Тушларни энг кўнгилни ҳира қиладигани бу тобут ва ўлим билан боғлиқ тушлардир. Ванга туш таъбирида тобут. Сиз тушунгизда йиғлаб тобутни олдига борсангиз ва у тобутда сизни исмингиз ёзилга бўлса, демак сиз ўнгингизда ҳамма қилиқларингизни ва ҳаёт тарзингизни бутунлай ўзгартиришингиз керак бўлар экан. Оддий тобут тушга кирса қалб ҳавотирдалиги ва ундаги кечаётган оғирликлар дейилади. Агарда сиз тушингизда мотом маросимида иштирок этиб тобутни кўтариб кетаётган бўлсангиз, ўнгингизни нотўғри қилган ишингиз учун яқинингизга жуда кўп кулфатлар келтирар экансиз. Агар тушингизда тобут тушиб кетса бу яхшиликка деб таъбир қилинади. Тобут тупроқ тагида бўлса дахшатли ёмонлик келиши дейилади. Бўш тобут бу сизни қалбингиз чўкканлиги ва таслим бўлганингиз деб таъбир қилинади.
Миллерни туш таъбирида тобут. Агар сиз тушда тобут кўрсангиз бу йўқотишга дейилади. Мачитда турган тобутни кўриш бу турмушни яҳши бўлмаслиги деб таъбир қилинади. Агар сиз тобутда ўтирган ёки ётган бўлсангиз бу сиз қилган ишларингиздан афсусланиш, жанжал ёки жиддий касаллик йетишига деб таъбир қилинади. Сиз тобут кўтариб кетаётган одамни кўрсангиз бу сизни дўстингиз сизни кўнгилчангилигиздан фойдаланиб сиздан фойдаланаётган эканлигидан далолат. Яна бундай туш сиз катта ишда ишлаб кетасиз ва бу дўстларингизга ёқмайди.
Тушда тобут кўрса нимани англатади?
Фрейд туш таъбирида тобут. Фрейд туш таъбирчисини айтишича тушга тобут кириши бу аёл кишини репродуктив системасини билдирар экан. Агар сиз қиммат кўркам тобутни кўрангиз демак сиз соғлом экансиз ва ҳар тамонлама оналикка тайёр эканлигингиздан далолатдир. Агарда синган ва чириган тобут кирса бу соғлиғингизда муаммо болиги ва сиз она бўлишга тайёр эмас эканлигингизни билдиради. Лоффа туш таъбирида тобут ҳақида нима дейилади? Агар сизни тушунгизга тобут кирса бу кимнидур олдида паст тушишингиз ва камбағалликка деб таъбир қилинади. Тушда тобут катта бўлса бу оилангиз тинч-ҳотиржам бўлиши шу билан сиз ҳотиржамликда бўлишингизга дейилади. Агар сизни тушингизга олтиндан ишланган тобут кирса бу сизга кутилмаганда келадиган омадга дейилади. Сиз тобутни ётганингизни кўрсангиз бу сизни қийин ишдан сўнг яҳшигина даромат олишингиздан дарак беради. Тобутни сотиб олиш бу оиладага рўзғорга тўкинчилик келишига дейилади.
Тушда тобут нимага киради?
Бундай туш ўз-ўзидан бир ишни тугаганлигини англатади ва янги нарсани бошланишини билдиради. Энг тўғри таъбир қилиш учун бу тушда қай ҳолатда бўлганига қараб айтилади. Мисол: тобут ичи бўш ҳолатда, ичида кимдур бор, усти ёпиқ ёки очиқ ва х.к. Агарда тушда тобут ёнида уни қопқоғи турган бўлса ва ичи бўш бўлса, туш кўрувчи энг зўр ишга кўл уради ва буни уддасидан чиқади. Шу билан бирга бундай туш умрни узоқ бўлиши ҳамдир. Ёши катталар бундай туш кўрса, уларни вақти ҳали келмагани ҳали яшайди деганидир.
Нотаниш одамни тобутда ётганини кўриш бу туш яҳшилик келтиради дейилади. Шу билан бирга бу туш огоҳлантиради. Янги ишларни бошламай турганингиз маъқул экан, чунки бу иш омад олиб келмайди. Бир ишни бошлашдан олдин ҳамма нарсани эътиборга олинг. Тушдаги тобут қора ва эски бўлса демак бу ҳафагарчилик, соғинч ва сиқилишга дейилади. Бундай туш кўрганни кайфияти кўп вақтгача тушиб юриши ҳақида айтилади. Лекин яҳши ҳабар ҳам бор, буни ўзгартирса бўлар экан. Бунинг учун сиз атрофдагилардан кутаётган нарсаларингизни тўҳтатинг.
Агар тушда бир неча тобутларни кўрса бу туш кўрувчи ўзини ишига маъсулият билан ёндошмаётганидан дарак беради. Бу дегани бир ишни оҳиригача яқунламай, бошқасига ўтиб кетаётганини билдиради. Бу келажакка ўз таъсирини кўрсатиши мумкин, шунинг учун ҳозирдан кўриб чиқинг.