Тушда инсон кўрса нимани билдиради.

tushda inson

Тушда инсон кўрса нимани билдиради.

Бирор киши тушида нотаниш инсонни кўрса, бу инсон ҳеч кимга ўхшамаса, туш кўрган кишининг нафси, деб таъбир қилинади.

Картинки по запросу люди

Тушда чиройли либосдаги кишиларни кўрган одам бирор нарсадан хурсанд бўлади, давлатдан кутганига эришади. Севган кишисининг бўйи ўсганини кўриш яхшиликка йўйилади. Боши ювилганини кўрган киши душман- ларидан устун келади. Тушда соч қирқиш яхшилик аломати эмас. Бундай туш кўрган аёлнинг эри вафот этади ёки эр-хотин ажрашади.

Бирор киши тушида соқоли юлинганини кўрса ёки уларни ўз қўллари билан юлса, ишлари изга тушади. Тушида соқоли оқарганини кўрган кишининг обрўйи ортади. Соқоли киндигагача тушганини кўрган киши қўшнисига қарши иш керак. Шундай туш кўрган ёш киши меросга эга бўлади. Соқолидан туклар камайганини кўрган кишининг давлати камаяди, тинчи йўқолади. Оёқларида туклар жуда кўплигини кўрган кишининг биродарлари ва фарзандлари кўп бўлади.

Картинки по запросу люди

Баданни тук босган кишининг ўта содиқ ўғли бўлади. Баданидаги томирларни кўрган киши ота-онанинг бойлиги билан қудратли бўлади. Бирор киши тушида қорнидан эт ёки тери чиққанини кўрса, бойийди. Бирор кишининг юрагини чиқариб еганини туш кўрган одам мол-мукка эга бўлади. Бошидан қон оққанини кўрган киши ҳам шундай.

Тушда одам кўрса нима

Баданини тук ўсмайдиган жойларини тук босганини кўриш бойлик ва обрўга ишорадир. Белдан юқоридаги тана аъзоларида камчилик борлигини кўрган киши азобда қолади. Аёл киши шундай туш кўрса, эри би- лан ажрашади. Тушида ранги оқарганини кўрган киши касал бўлади. Танасининг бирор жойида ортиқча аъзо борлигини кўрган киши бойийди.

Тушда семиз одам

Семирганини кўрган киши душманидан устун келади. Сочи узун бўлиб кетганини кўрган киши фарзандли бўлади. Сочини қўли билан кесган аёлнинг эри кўп ўтмай вафот этади. Тушида инсон гўштини ейиш ғийбат, ёмон сўздир.

ИП

Тушда кўрилган ип аҳд ва шартномадир. Осмонда оси- либ турган ип Қуръони Каримдир. Ип – дин. Шунинг учун бу ипга осилганини кўрган иши Аллоҳнинг ипи бўлган ҳақ динга ёпишган кишидир. Ипни букиб, бировнинг бўйнига отиш уйланишга ишорадир.

ИПАК

Тушда ипак кўриш эркак учун ҳаром мол ва хотин; аёл учун обрў-эътибор, эр ва амалдир. Қора ипак хафагарчи- ликдир. Тушда ипакли мато кўриш ҳам ипак каби таъбир қилинади.

 

Related posts

Leave a Comment