Тушда ялонғоч бўлиб қолса нима бўлади.
Тушда яланғоч қолиб, ёпинадиган нарса излаш шарманда бўлиш, гап-сўзга қолишдир. Яланғочликдан уялмаганини, одамларнинг бунга эътибор бермаганини кўрган киши ҳажга боради. Уятли жойлари ёпиқ бўлган ҳолда яланғоч юрганини кўрган кишининг даъвоси исботланади. Қамоқда бўлса, қутулади, гуноҳлари учун тавба қилади.
Тушда кийимсиз
Тушда яп- яланғоч бўлиш аёлнинг гап-сўз бў шидир. Бадавлат киши шундай туш кўрса, касодга учрайди. Ўзини яланғоч кўрган хизматчи ишдан бўшатилади. Эрининг ёнида яп-яланғоч бўлиб ечинганини кўрган аёл ажрашади.
Тушдаги яланғочлик қийналиб яшаётган киши учун яхши,и мўл-кўлчиликда яшаётган кимса учун ёмондир. Ўзини яланғоч кўрган ва бундан уялмаган киши камбағаллашади, аммо имони мустаҳкамланади. _
ЯРА (жароҳат)
Тушда кўрил ган ярал арнинг таъбири турличадир. Кўкрак соҳаси ва юракдаги яра ёшлар учун муҳаббат; кексалар учун хафагарчилик, деб таъбир қилинади. Ўнг қўлининг бош бармоғида кўрилган яра туш кўрган кишининг қарзи ва унга қарши тўлдириладиган ҳужжатдир.
Ўзидаги яранинг оққанини кўрган кишининг қарзи борлиги маълум бўлади. Тушида танасида жароҳат борлигини кўрган киши- ни нохушлик кутади. Бирор кишининг жароҳатланганини кўрса, жароҳатланувчидан бирор ёмонлик ётади.
ясмиқ
Тушда кўрилган ясмиқ сафарга чиққан кишининг юртидаги ризқидир. Ясмиқ ҳалол молга ишорадир.
яхшилик
Тушда яхшилик қилганини кўрган киши тавба қилади ёки оила аъзолари, қариндошларини бориб кўради. Камбағалларга садақа беради. Тушда яхшилик қилиш зо- лимларнинг ишдан олиниб, одил кишиларнинг тайинланишига ишорадир.
яшин
Тушда яшин тушган жойда азоб бўлади. Яшинни кўриш ёки яшин тушиши ўлим, деб таъбир қилинади. Боғ-роғларга кетма-кет тушган яшинлар офат, бало-қазо, солиқ, зулм ва фасоднинг келишига ишорадир.
юрак
Тушида юрак кўрган кишининг қаҳрамонлиги, буйруқ бериши, ўйин ўйнаши, жасоратига, ақлли, закий, сахий бўлишига ишорадир. Юрагининг ўғирлангани ва жуда қўрққанини кўрган киши ақлдан озади. Чиқарилган юрак ювилиб, қайта жойига қўйилса, авлиё бўлади.
Қалб билан боғлиқ тушлар жуда кам кўрилади. Чунки бундай тушлар- нинг ўртаси йўқ. Дунёда ё охиратда инсоннинг; балонинг; эзгуликнинг сўнгги ҳаддига етишини ифода этади. Ярадор юрак бутун инсониятга меҳрини билдиради. Юрак инсон- нинг дини ва закосидир.
Шу боис бирор киши қалбида кўз борлигини кўрса, у кишининг ақл-заковатига, фаросатига, эътиқодига, нотиқлигига ишора қилинган бўлади. Бирор киши қалбида иллат борлигини кўрса, шу кишининг мунофиқлигига ишора қилинган бўлади.