Тушда эмизиш нимани билдиради. Туш таъбири 2018.
Тушда эмизиш нимани билдиради. Туш таъбири 2018.
Тушдаги сийна мол-давлатдир. Эмиш фойдаланишдир. Таъбир шунга асосланади.
Тушда бола эмизиш
Бирор эркак тушида бола эмизаётгани кўрса, ғамга ботади. Бирор кишининг кўкрагидан сут эмганини кўрган киши қамалади. Аёлнинг тушида ўз боласини эмизиш боланинг яхши инсон бўлишидан далолатдир. Аёл ўз кўкрагини эмаётганини кўрса, қизи мерос олади.
Тушда эркак хотинининг кўкрагини эмганини кўрса
Эркак хотинининг кўкрагини эмганини кўрса, хотини орқали бойиб кетади. Аёл тушида бошқа аёлни эмса, сут келса, моддий манфаат кўради; сут келмаса, аёл аёлга ошиқ бўлади. Бир эркак бир неча аёлнинг кўкрагидан ушлаб эмганини, бироқ сут чиқмаганини кўрса, жуда жирканч муносабат: эркакнинг эркакка рағбати юзага келади.
Бирор ҳайвоннинг елинидан сут эмганини кўрган киши қийналмай бойлик топади, елинидан бошқа жойдан эмиб сут чиққанини кўрса, қийин ишни фойда билан якунлайди. Бармоқлари ёки қўлидан сут эмганини кўрган киши доимо, ҳар масалада устунлик қилади.
ЭРКАК
Тушида таниш эркакни кўриш бойликдир. Кекса, сочлари оқарган эркакни кўриш – мўл ва ҳалол мол-мулк дараги. Нотаниш эркакни кўриш кам ҳаракат эвазига кўп бойликка эришишни билдиради.
Соч-соқоли оқарган қарияни кўриш бойлик, ҳурмат ва кучнинг камайишига ишорадир. Бундай кишидан бирор нарса олиш (ҳар қанча катта бўлса ҳам) кичкина нарсаларни билдиради.
эчки
Тушда кўрилган эчки таъбири қўйники кабидир. Така, қўчқор, улоқ, қўзининг таъбири ҳам шундай. Тушда эчки олган кишининг хотини тарбиясиз, муроса қила олмайди- ган аёл бўлади.
ЧИРОҚ
Тушда чироқ ёниб турган бўлса, манфаат, қизиқтирган масала бўйича маълумот, муваффақият, Аллоҳнинг мадади, шифо, ишларни йўлга қўйишдан дарак беради. Чироқнинг ўчиши бало-қазо ёки давлат томонидан келадиган зарарга ишорадир. Чироқ ёки қандили қўлида ўчиб қолганини туш кўрган бемор вафот этади.
ЧОДИР
Тушида катта чодир қурилганини кўрган киши қудрат ва имкониятга эга бўлади. Саҳрода катта чодир кўриш у ерда шаҳиднинг ҳарби борлигига ишорадир. Тушда кўрилган чодир сафар, қабр, умр йўлдоши, уй тарзида таъбирланади. Ўз чодири йиғиб қўйилганини кўрган кишининг ажали яқиндир.