Тушда кўз кўрса нимани билдиради.

тушда кўз TUSH TA`BIRI
Горизонтальный алфавит

Тушда кўз кўрса нимани билдиради.

Тушда кўз кўрса нимани билдиради- иш инсоннинг дини ва қалб кўзи, деб таъбир қилинади. Тушда кўз кўр бўлганини кўрган кишини фарзанди нобуд бўлади. Туш кўрган киши камбағал ёки маҳбус бўлса, қилган ишини қайта қилмаслиги керак.

Фалокатда киши шундай туш кўрса, уни фалокатдан қутқарадиган одам топилади. Шунда икки кўзининг бирдан қучоғига тушганини кўрса, у кишининг биродари, ўғли ёки яқин қариндоши вафот этади. Тушда кўзлари оғриганини кўрган кишининг диний амалларида камчиликлар бўлади.

Тушда кўз

Тушида кўзлари жуда чиройли бўлганини кўрган киши ҳидоят илм билан мукофотланади. Ёнида касал боласи, хотини ёки бошқа бир қадрдони бўлса, шифо топади.

Тушда кўз ёши

Тушда кўрилган кўз ёши совуқ бўлса, ёруғлиқцир. Иссиқ бўлса қайғу-алам. Йиғламаган ҳолда юзига кўз ёшлари оққанини кўрган кишига қариндошлари ҳақида ёмон сўзлар айтилади. Баъзан кўз ёши ёлғизлик, ғурбат, маҳбуб(а)га эътибор тарзида таъбир қилинади.

КУРСИ,ЎРИНДИҚ

Тушда курси кўрган киши шон-шуҳрат ва мартабага эга бўлади. Авлиёлик даражасига етади. Курси устида ўтирганини кўрган кишига икки дунё саодати насиб этади. Курсидан тушганини кўрган киши вазифасидан озод қилинади. Тушда кўрилган курси темирдан ясалган бўлса, қувват ва ёрдамчига ишорадир. Ёғочдан ясалган бўлса, нифоқ, куч ва ёрдамчига ишора қилади. Курси устида ўтирган кишинингавлиё ёки меросхўр бўлиши таъбир қилинади

КУФР

Тушда Аллоҳнинг неъматларини рад этиш бойликка ишорадир. Куфр давосиз дарддир. Шу сабабли тушида кофир бўлганини кўрган киши завқ-сафога берилиб, халққа зулм қилади. Куфр эҳсон берган кишининг неъмати ёки сўзини инкор қилишдир. Тушдаги куфр диндаги фитна, душман ёки одам ўлдиришга ишорадир.

КИТОБ

Тушда китоб кўриш куч-қудратдир. Шу сабабли қўлида китоб борлигини кўрган киши иқтидорга эга бўлади. Агар китоб очиқ бўлса, ошкора хабар, ёпиқ бўлса, яширин хабарга ишорадир. Тушда ўғилнинг қўлида китоб бўлиши хушхабар, аёлнинг қўлида бўлиши қувончли ишни кутиш, деб таъбир қилинади. Тушда китобларни кўриш ғамдан қутулиш, мушкулларнинг осон бўлиши, ғаройиб воқеаларга гувоҳ бўлишига ишорадир.

КОТИБ

Тушда кўрилган котиб маккор кишига ишорадир. Жоҳил банда тушида ўзининг котиб бўлганини кўрса, таъбирли, ҳийла ишлатмоқчи бўлган кишининг ҳийласини бартараф этишга муваффақ бўлади. Котиб бўлган киши тушида ёзувининг хунук эканини кўрса, гуноҳларига тавба қилади. Тушида Улуг котибнинг фаришталарини кўрган киши тақводор бўлса, ишлари юришади, ўзи жаннат аҳлидан бўлади. Шундай туш кўрган киши тақводор бўлмаса, ёмонликлардан сақланиши зарур.

 

Visited 124 times, 1 visit(s) today
Rate article
Туш таъбири
Add a comment

Яндекс.Метрика