Тушда кумуш кўрса нимани билдиради.

тушда кумуш

Тушда кумуш кўрса нимани билдиради.

Тушда кумуш кўрса- кумуш тушда кўриладиган энг хайрли маъдандир. Кумуш кўриш хурсандчилик, фаровонлик, тўғри сўз ва хабар, ўғил фарзанд деб таъбир қилинади. Кумуш тангалар бойлик ва ўғил фарзанд, дарагидир. Усти қораймаган кумуш тан- га кўриш яхшиликка йўйилади. Тушида кўрилган кумуш пул хотини ҳомиладор эркак учун фарзанддир.

Картинки по запросу серебро 925

Тушда кумуш танга

Картинки по запросу серебро 925 монета

Қорайган, қирилган кумуш душманлик аломат . саналади. Кумуш танга кўпинча, сўзни англатади. Тангалар тоза бўлса, илм ва яхши сўзга ишора, деб қабул қилинади. Кумуш тангалар соғи хайрли амаллар миқдорига ишорадир. Агар кўрилган кумуш тангалар қалбаки бўлса, сўз ва амалда адоват, ҳийла, ёлғон борлигини билдиради.

тушда китоб

Тушда китоб кўриш куч-қудратдир. Шу сабабли қўлида китоб борлигини кўрган киши иқтидорга эга бўлади. Агар китоб очиқ бўлса, ошкора хабар, ёпиқ бўлса, яширин ха- барга ишорадир. Тушда ўғилнинг қўлида китоб бўлиши хушхабар, аёлнинг қўлида бўлиши қувончли ишни кутиш, деб таъбир қилинади. Тушда китобларни кўриш ғамдан қутулиш, мушкулларнинг осон бўлиши, ғаройиб воқеаларга гувоҳ бўлишига ишорадир.

КОТИБ

Тушда кўрилган котиб маккор кишига ишорадир. Жоҳил банда тушида ўзининг котиб бўлганини кўрса, таъбирли, ҳийла ишлатмоқчи бўлган кишининг ҳийласини бартараф этишга муваффақ бўлади. Котиб бўлган киши тушида ёзувининг хунук эканини кўрса, гуноҳларига тавба қилади. Тушида Улуг котибнинг фаришталарини кўрган киши тақводор бўлса, ишлари юришади, ўзи жаннат аҳлидан бўлади. Шундай туш кўрган киши тақводор бўлмаса, ёмон- ликлардан сақланиши зарур.

КУЁВ

Тушда танбур, сурнай каби чолғу асбоблари бўлган жойда куёвни кўриш ўша ерда бир кишини вафот ети- шидир. Бирор киши тушида куёв борлиги, аммо келинни кўрмаганини кўрса, у киши вафот этади. Агар келинни кўрса, унинг исмини эшитса, давлатманд бўлади.

КУЛ

Тушда кўрилган кул эгасини куйдирган ҳаром мол ҳисобланади. Бирор киши тушида кул кўрса, қийинчиликка тушади. Кул хафагарчилик, кўз оғриғи ёки ҳидоятдан сўнг янглиш йўлга киришга ишорадир; тушда кулга дуч келгани, уни тўплаганини кўрган киши фойдаси бўлмаган ёлғон сўз тўплайди. Тандирлардан йиғиб олинган кул садоқатдан тўпланган мол ёки фойдасиз сўзларга ишорадир.

КУФР

Тушда Аллоҳнинг неъматларини рад этиш бойликка ишорадир. Куфр давосиз дарддир. Шу сабабли тушида ко- фир бўлганини кўрган киши завқ-сафога берилиб, халққа зулм қилади. Куфр эҳсон берган кишининг неъмати ёки сўзини инкор қилишдир. Тушдаги куфр диндаги фитна, душман ёки одам ўлдиришга ишорадир.

 

Related posts

Leave a Comment