Тушда ўлик бирор берса нима бўлади.

Горизонтальный алфавит

Тушда ўлик бирор берса нима бўлади.

Тушда ўлик бирор нарса берган бўлса, сиз унинг берганини есангиз, ризқингиз зиёда бўлади; емасангиз молингиз камаяди; ҳаётингиз қийинлашади. Ўлган кишидан эски кийим олиб кийган киши қайғуга ботади. Кийим янги бўлса, яхшиликдан даракдир.

Тушида ўликдан кийим олиб чеккага ташлаган, кейинроқ олиб кийган киши вафот этади. Тушда ўликдан бирор нарса олиш, умуман олганда, яхшиликка йўйилади. Бериш эса аксинча.

 

Тушда ўликни ювиш

Тушда ўлик ювиш унинг қарзини тўлашга ишорадир. Бирор киши ўликни ўз-ўзини ювганини кўрса, марҳумнинг фарзандлари ғам-андуҳдан қутулиб, хайрли ҳаёт кечиради.

Тушда ўликнинг тепасида йиглаш

Тушда ўликнинг тепасида дод солиб йиғлаш ваъзга ишорадир. Бундай йиғлашни эшитиш яхши эмас. Уввос солиб йиғлаш, аёлнинг овозини эшитиш созлар чалиб ўтказиладиган тўйга ишорадир.

Бақириб йиғлаш йиғлаган киши томонидан фитна уюштирилишига ишора саналади. Ўликнинг тепасида пул эвазига йиғлайдиган гўянда аёл– ларни тушда кўриш аҳволнинг ўзгаришига, уйнинг хароб бўлиши, ёмон ишлар қилишига ишорадир.

Тушда ўлакса

Тушда ўлакса кўриш нохуш хабарга ишорадир. Сасиган ҳайвон жасадини кўриш муҳим сирнинг фош бўлиши ва зарар кўрилишига далолатдир. Бадбўй ўлакса йўлдан озган душман, деб ҳам таъбир қилинади.

Тушда ўлдириш

Тушда бирор кишини ўлдириш гуноҳ қилишдан даракдир.

Тушида ўзини ўлдирган одам тавба қилади. Тушида бировни ўлдирганини кўрган киши унга кўп моддий ёрдам беради. Кимдирўзиниўлдирганини кўрган киши ўлдирган одамдан кўп фойдаланади. Тушида ўлдирилганини кўрган киши узоқ яшайди. Оломон томонидан ўлдирилганини ёки тошбўрон қилинганини кўрган киши давлатнинг дастагига эришади.

Тушида бирор кишини қасддан ва гуноҳсиз ҳолда ўлдирганини кўрган одам, бундан қаттиқ азият чекмаса, унга жуда кўп бойлик қолдиради. Пушай- мон бўлса, бойлик учун ўғли билан жанжалашади. Бўйнига уриб ўлдирилганини кўрган киши касал бўлса, дард- дан; камбағал бўлса, йўқчиликдан; ғамгин бўлса, ғамдан қутулади.

 

ЎЛИК

Тушда кўрилган ўлик қўрқитадиган аҳволда бўлмаса, яхшиликка йўйилади. Вафот этган кишининг тирилганини кўриш ёки уни ўлмагандек кўриш юзи кулиб турган бўлса, яхшилик; аксинча бўлса, йўқотиш, зарар, хафагарчиликдир.Тушида ўлгани, қайта тирилганини кўрган киши ниятига етади. Ўлган кишини тушида йиғлаётган ҳолда кўриш имон билан кетгани ва қабрда тинч ётганидан ишорадир.

Тушида ўлган кишининг қочаётганини кўрганнинг умри узоқ бўлади. Ўликка бирор нарса берган ёки ундан олган кишининг уйида барака бўлади. Ўзини ўликлар ичида, улар билан бирга юрганини кўрган кишининг ажали яқин бўлади.

Уйида ўлик кўрган кишининг ажали етади. Тушида севган кишисини ўлдирган кимсанинг дўстлиги мустаҳкамланади.

 

 

Visited 48 times, 1 visit(s) today
Rate article
Туш таъбири
Add a comment

Яндекс.Метрика