Тушда мотом маросимини кўрса нимани англатади.

tushda motom

Тушда мотом маросимини кўрса нимани англатади.

Тушда мотом маросимини кўрса нимани англатади. Яхши оби хаво вақтида қариндошингизни мотом маросимида иштрок этсангиз –қариндошларингизни соғлиғи яхши эканлигидан далолат; яқинда чиройли тўй бўлади. Агар мотом маросимида ёмғир ёғаётган бўлса, ишдаги омадсизлик, касаллик. Нотаниш одамни мотом маросимида иштирок этсангиз – атрофдагилар билан келишмовчиликлар бўлиши мумкин. Фарзандингизни мотом маросимида иштрок этсангиз-оилавий тинчлик ва бахтга, лекин дўстлар билан келишмовчилик.

Похожее изображение

Цветкова туш таъбирида

Яхши якун, тўйга; сизни кўмишаётган бўлса — узоқ умрга; ўлик агар тирик бўлса—тўйга таклифнома; м маросими —узоқ қайғуга.

Тушда тизза оғриса

Тизза инсоннинг ғайрати ва мақсадидир. Улардаги яхши-ёмон ҳолат шуларга қараб таъбир қилинади. Тиззалар биродар ва дўстлар, деб ҳам таъбирланади.

Тушда тил

Тушида тил кўрган киши даъвосини осонгина исботлайди. Тушида тилининг узун бўлиб кетганини кўрган киши туҳмат, ғийбатга берилади. Тилининг кесилганини кўрган киши кам гапиради, аҳволи яхши бўлади.

Тушда тиш

Тушида тиш кўриш қариндошлар, яқин кишилардир. Тепа тишлар эркаклар, пастки тишлар аёлларга нисбат берилади. Жағ тишлари моддий ва маънавий эҳтиёжларни ифодалайди. Тушда тишларга нима бўлганини кўриш қариндошлар, яқинларнинг ҳолига ишорадир. Ортиқча тиши чиққанини кўрган киши қариндошидан фойда кўради. Тишининг камлиги зарарда« даракдир. Ҳомиладор аёл тиши- нинг қўли ёки этагига тушганини кўрса, бола нобуд бўлади.

Тишлар оила аъзоларидир. Тепа жағдаги тишлар туш кўрган кишининг ота томон қариндошлардир. Пастки жағдаги тишлар эса она томон қариндошлардир. Иккита пастки ва иккита устки жағда жойлашган олдинги тўртта гишдан паст жағдаги иккитаси туш кўрган кишининг энг яқин авлодларидир. Тепа жағдаги олдинги икки тиш ота ва амакидир. Туш кўрган кишининг отаси, амакиси бўлмаса, олдинги икки биродаридир. Биродарлари бўлмаса, икки фарзанди ёки меҳрибон икки дўстидир.

Қозиқ тишлар туш кўрган кишининг амакиваччалари ёки яқин дўстларидир. Қозиқ тишларнинг ёнидаги тиш туш кўрган кишининг оиласида ҳамманинг ишончини қозонган бошлиғи ёки унинг дўстидир.

Олдинги озиқтишлар тоға ва тоғаваччалар ёки насиҳат беришда уларнинг ўрнига ўтадиганлардир. Орқа озиқ тишлар туш кўрган кишининг боболари ва фахрланса арзийдиган ўғилларидир. Пастда жойлашган олдинги икки

тиш она ва аммадир. Ўнг томондагиси она, чап томондагиси аммадир. Агар туш кўрган кишининг онаси ёки аммаси бўлмаса, у тишлар унинг синглиси ёки сингилларининг қизларидир. Улардан кейинги ўткир тишлар туш кўрган киши оиласининг каттаси ва ҳамма томонидан ҳурмат қилинадиган хўжайини ёки унингўрнини босувчи киши ҳисобланади.

Пастки жағда жойлашган озиқ тишлар туш эгасининг холаси ёки тоғасининг қизидир. Орқа озиқ тишлар туш кўрган кишининг узоқ қариндошларидир.

Тушда тишлаш

Тушда тишлаш меҳр-муҳаббат билан қилинса, севгининг ортишини билдиради. Акс ҳолда, зарар. Душманл ик, ғам, деб таъбир қилинади. Бир киши ўзини тишланганини кўрган одам шу кишидан ёки унга ўхшаган бирор бандадан зарар кўради. Нотаниш кишининг тишлаганини кўриш яширин душманлардан зарар кўрилишига ишорадир. Тишланганда қон чиқиши севгига жавоб бўлмаслиги ёки муҳаббатнинг янада кучайишидир. Бирор кишининг тушида бармоғини тишлаши уяладиган ёки афсусланадиган иш қилишига; ўзини тишланганини кўриш жосуслик, айғоқчиликка ишорадир. Ўзи тишлаган жойдан қон чиққанини кўриш эса гуноҳга ботиш ва ёзилиш, деб таъбир қилинади.

товоқ,ликоп

Тушда товоқ кўриш, аёл учун юксак мартабали эркакка эга бўлиш; эркак учун эса иффатли аёлли бўлиш демакдир. Тушда касалнинг уйидан усти ёниқ товоқ чиқса, унинг ичида нима борлиги маълум бўлмаса, бемор вафот этади.

 

Related posts

Leave a Comment