Тушда полициячини кўрса нимани билдиради.
МИРШАБ (МИЛИЦИОНЕР)
Тушда миршаб кўриш давлат ва ҳукумат рамзидир. Миршабдан бирор нарса олган киши ваҳимадан қутулади. Миршабга бирор нарса берганини кўрган киши ҳукуматга боғлиқ бўлади. Тушда ўзининг милиция нозири эканини кўрган киши қўл остидагилар билан шартнома тузади.
Вазифасини бажараётганда кўп одамларни қамаганини кўрган киши ва унинг қўл остидагилар орасида душманлик юзага келади.
МИРШАБ (НОЗИР, ПОЛИЦИЯЧИ)
Тушда миршабни кўриш эришиладиган муваффақиятга ишорадир. Шунингдек, хабар эшитишга ҳам. Баъзи таъ- бирчилар тушда миршаб кўриш хотиржамлик, осойишталикка ишора дейдилар
МЕҲРОБ
Тушда меҳроб кўриш йўлбошчилик, раҳбарликдир. Меҳробда намоз ўқиганини кўрган киши халқнинг меҳрини қозонадиган иш қилади. Меҳробда юзини жамоага ўгирган ҳолда гапираётганини кўрган киши ҳуқуқда энгустун даражага етади. Сиёсат билан пгуғулланса, юқори натижаларга
эришади. Булардан ҳеч бири бўлмаса ҳам эъзозланадиган, ҳурмат қиладиган инсон бўлади. Аёлнинг тушида меҳроб кўриши ўғил фарзанд, деб таъбир қилинади. Меҳроб йўл насиба ва яхши турмуш ўртоғига ишора ҳамдир. Қиблада бўлмаган меҳробни кўриш фитна ва бузғунчилик, деб таъ- бир қилинади.
МИНБАР
Тушда кўрилган минбар ҳокимиятни ифода этади. Минбарни тоза ва ёруғ бўлиши бошқарувнинг яхшилигига; тескариси эса ёмонлигига ишорадир. Тушида минбарда хутба ўқиганини кўрган киши одамларга раҳбар бўлади. Минбар тушда кўрилган нарсалар ичида обрў-эътибор, шон-шарафни энг кўп акс эттирувчи рамз ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай киши ҳам тушида минбар кўравермайди.
МИНОРА
Тушда минора кўриш давлат раҳбари ва қадрли инсон деб таъбир қилинади. Миноранинг йиқилганини кўриш дарлат раҳбари ёки севимли кишининг вафот этишига ишорадир. Тушида минорада азон ўқиганини кўрган киши халқни тўғриликка чақиради. Азонни нотўғри ўқиганини кўрган киши ўз айбини очади. Минорани йиқитганини кўрган киши одамлар орасида фитна қўзғайди. Устида минора йиқилганини ёки хароб бўлганини кўрган киши по- киза, иффатли хотини бўлгани ҳолда, бошқа аёллар билан айш-ишрат қилади ёки ўғилсиз ўтади.
МУАЗЗИН
Тушда муаззин кўриш дин арбоби, деб таъбир қилинади. Бундай туш кўрилган муаззиннинг ҳолига нисбат берилувчи дин арбоби билан учрашиш демакдир. Тушида муаззин кўрган кишининг ғазаби моддий; меҳри маънавий фойдага ишорадир. Тушида муаззиннинг рўйхўшлик бермага- нини кўрган кишининг умри узоқ бўлсада, нотинч ўтади. Аёл киши тушида минорада азон ўқиганини кўрса, у ерни жоҳил бандалар эгаллашига ишора ҳисобланади. Бевақт намоз ўқилганини кўришнинг таъбири ҳам шундай.