Тушда севганини кўрса нима бўлади.
Тушда севганини кўрса нима бўлади. Иккинчи ярмингиз билан кундузи ўпишиш- келажакда яхши муносабатлар бўлади, кечқурун бўлса –бегона бўлмаган одамларни оғзига тушасиз. Агар эри тушига кирса ва у тушида бошқага уйланаётган бўлса, у қиз бекорга рашк қилаётган экан. Севганингиз тушингизда сизга ғамхўрлик қилса- келажакда сизларни ораларингиз, яъни муносабатингиз яхши бўлар экан ва чиройли шириндан шакар фарзандларингиз бўлади.
Агар севганингиз сизга бефарқ бўлса, унда ўнгингизда ўйлаб иш қилишингиз керак экан, шу инсон билан умр боғлаш керакмикан. Агар севганингиз сизга ўзини расмини берса, совға қилса –у сизни хақиқатдан ҳам севмас экан, қайсидур мақсадда юрган экан.
Иккинчи ярмингиз билан боғда сайр қилаётган бўлсангиз – омадли оила қурар экансиз. Агар сиз севганингиз билан хайрлашаётган бўлсангиз, ўнгингизда сиз унга бўлган туйғуларингиз сўнган экан.
ТУШДА СЕВГИ
ФРЕЙДНИ ТУШ ТАЪБИРИДА
Тушда севганингизни кўрсангиз – ўнгингизда ўзингизни яхши хис қилар экансиз.
Севган инсонингиз билан тушда ўпишсангиз – сизни ёқтирмайдиганлар ва кўролмайдиганлар тамонидан ғийбатга қолар экансиз. Севганингиз билан жинсий алоқа қилсангиз –ўнгингизда жанжал экан.
ТУШДА ХОТИНИНИ КЎРСА
ЦВЕТКОВА ТУШ ТАЪБИРИДА
Агар севганингиз қўлини сизга чўзса- бу яхши туш. Бу холда у сизга содиқлик қилар экан. Агар аёл киши тушида уни севгани бошқа билан рақсга тушаётганини кўрса –ўнгида синовларга тайёр турсин; уни ҳаётида муаммолар бўлади, ҳаммасини йенгиб ўтиш керак бўлади.
Агар тушингизда севганингиз билан хайрлашсангиз – сизлар бир бирларингизга қизиғингиз қолмабди.
Севганингиз тушингизда ўлиб қолса, ўнгингизда омадсизлик кутаверинг.
Севганингиз билан хайрлашиш, бу уни сизни ишонтиргандай севмаслиги хақида огоҳлантириш экан.