Тушда жин кўрса нимани билдириши ҳақида.

тушда жин TUSH TA`BIRI
Горизонтальный алфавит

Тушда жин кўрса нимани билдириши ҳақида.

Тушда жин кўриш маккор кишига ишорадир.

Картинки по запросу черт

Ўзини жин сифатида кўрган киши ҳийлакордир. Бирор киши жиннинг эшиги ёнида турганини кўрса, зарарга йўлиқади ёки унинг зиммасида бажарилиши керак бўлган назр борлигига ишо- ра қилинади. Шунингдек, бирор қийинчилик бўлиши ҳам мумкин.

Картинки по запросу черт

Тушда жинлар

Жинлардан бирини кўрган кишига душман томонидан зарар етказилади. Пари кўрган киши эса ёлғон гапи- ради. Жин билан оила қурганини кўрган киши итоатсиз ва гуноҳкор бандага ошиқ бўлади. Баъзан эса у ярамас от, эшак ёки туя сотиб олади. Бу тушни кўрган киши бадавлат бўлишга муносиб бўлса, мол-мулкка ёки яширилган хази- нага эга бўлади.

Жинлар ерга туширилганини кўрган кишига жин те- гади. Жинлардан унга зарар келади. Баъзан шундай туш кўрган киши судхўрлик қилади. Жин кўриш илон ва чаён каби ҳашоратларга, инсснларга ишора ҳисобланади. Туши- да ўзини жин чалгани ва ҳушидан кетиб ерга йиқилганини кўрган киши судхўрлик қилган ёки ҳаром еган бўлади. Бу туш кўрган кишининг сеҳр-жоду қилгани ёки бойлигидан айрилиб ғамга ботишига ишорадир.

ЖИЛОВ (ЮГАН)

Тушда жилов кўриш касби бор киши учун тадбирли бўлиш ва бойишга ишорадир. Эгарланган отга юган со- либ минганини кўрган киши масъул лавозимни эгаллайди. Тушида ўз оғзига юган солинганини кўрган киши бехуда сўзлардан тилини асрайди, тинчини таъминлайди. Бирор киши тушида отнинг югани кесилганини кўрса, отбоқари вафот этади оғзига юган солиниши фўза тутиш деб ҳам таъбир қилинади.

ЖУН (ЮНГ)

Туш да туя жунини кўриш фойдали нарсал арга ишорадир. Туя жуни, кўп ҳолларда ҳалол мол, деб таъбир қилинади. Олим киши тушида жундан қидинган кийим кийгани- ни кўрса, тақводор ва зоҳид бўлади. Тушда кўрилган жун ғамдан қутулишга ишорадир. Агар жун қаттиқ бўлса, ундан қилинган кийим кийган кишига ярашмаса, камбағаллик ва хўрланиш аломати саналади.

Зайтун

Тушда кўрилган зайтун ҳалол мол, деб таъбир қилинади. Зайтун дарахтини кўриш оила ва болалар учун ҳурматли эркакдир. Тушда сариқ зайтун кўриш имондаги нуқсон, ғамдир. Зайтун ёғи кўриш илм, шифо ва барака, деб таъбир қилинади.

ЗАМЗАМ

Бирор киши тушида замзам сувидан ичганини кўрса, касалликлардан халос бўлади. Замзам сувидан ичган киши ҳар қандай муродига етади.

ЗИКР

Тушида зикр тушганини кўрган кишининг умри узоқ бўлади, шундай туш кўрган киши ҳаммага бирдек ёқади.

ЗИЛЗИЛА

Тушда кўрилган зилзила қўрқувга ишорадир. Бирор киши тушида ер силкинганини кўрса, унинг иши, ҳаёти қизиқарли бўлади, яхшиланади. Тушда кўрилган зилзила фарёд, турли хил сўзлар, нохуш хабарлар ва сирларнинг фош бўлишига ишорадир.

 

 

Visited 19 times, 1 visit(s) today
Rate article
Туш таъбири
Add a comment

Яндекс.Метрика